12:30 / 10.11.2017
10490

Вьетнамдаги саммит: кун тартибида муҳим масалалар

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Вьетнамга етиб келишмоқда. 10-11 ноябрь кунларида Дананг шаҳрида ОТИҲнинг юбилей 25-саммити ўтказилмоқда.

Саммит майдонига дастлаб АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпинг етиб келишди.

Кўп ўтмай Россия президенти Владимир Путиннинг самолёти ҳам Вьетнамга қўнди.

Саммит дастурида ташкилот аъзоларининг иқтисодий доиралари ўртасида учрашувлар, Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард билан дунё иқтисодиёти истиқболлари мавзусидаги суҳбат ўрин олган.

Саммит якунида давлатлар раҳбарлари қўшма декларацияни имзолашади ва истиқболдаги режаларни белгилаб олишади.

Ташкилотнинг кейинги саммити 2018 йил ноябрида Папуа-Янги Гвинеяда бўлиб ўтади.

Форум майдонидаги учрашувлар

Россия президенти 10 ноябрь куни Вьетнам президенти Чай Дай Куанг, Хитой раҳбари Си Жинпинг, Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳамда Филиппин президенти Родриго Дутерте билан учрашишни режалаштирган.

Шунингдек, Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиши мумкин. Аммо томонлар ҳозирча бу масала бўйича келишувга эришмади.

Top