12:31 / 11.11.2017
7657

Яшнобод  туманида талончилик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Яшнобод туманида Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда талончилик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
   
Яшнобод туманида 8 ноябрь куни соат 01.00 да, «Авиасозлар» бозори олдида, 1995 йилда туғилган, 58-ҳарбий шаҳарча кўчаси 18-уйда яшовчи Г.О., 2003 йилда туғилган, 61-мактаб ўқувчиси, Авиасозлар 1-123-уйда  яшовчи Б.О.ни ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган куч ишлатиб, ёнидан 500.000 сўмлик "LG" ва 500.000 сўмлик "Samsung" уяли телефон аппаратлари ҳамда 2001 йилда туғилган, шу мактаб ўқувчиси, Авиасозлар кўчаси 121-230да яшовчи С.М.ни  ёнидан 900.000 сўмлик "G|motors" уяли телефони, 60.000 сўмлик икки дона қулоқчин ва ҳар бирининг 8.000 сўмлик сим карталарини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланди. 

Далилий ашё уяли телефонлар олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Г.О.га нисбатан Яшнобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Top