00:27 / 11.11.2017
13500

Дубай полицияси йўловчи самолётини тортиш бўйича рекорд ўрнатди

Фото: twitter.com/ @DubaiPoliceHQ

Дубай полицияси соғлом турмуш тарзи фестивалида A380 аэробусини 100 метрга тортиб рекорд ўрнатди. Бу ҳақда The National нашри хабар бермоқда. 

Дубай полицияси аввал Ҳонгконгда 100 киши ўз ортидан 218 тонналик самолётни тортганча 100 метр босиб ўтган рекордни янгилади. Янги рекорд ўрнатилиши видеоси ва суратлари интернетда пайдо бўлди.

Фото: twitter.com/ @DubaiPoliceHQ

Маълумотларга кўра, A380’нинг вазни 280 тонна келади.

Фото : Dubai Police - Official Page в Facebook

Айни кунларда Дубайда Dubai Fitness Challenge соғлом турмуш тарзи фестивали бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида турли спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Фото: twitter.com/ @DubaiPoliceHQ

 

Top