18:54 / 11.11.2017
26412

Қаҳва ҳақидаги бошқотирма Twitter’ни «портлатди»

«Твиттер»да Purp тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан эълон қилинган бошқотирма машҳур бўлиб кетди. Бир қарашда оддийдек кўринувчи масала ижтимоий тармоқнинг кўплаб юзерлари ҳайрати ва нотўғри жавобларига сабаб бўлди. Тасвирда бир-бирига турли трубкалар билан қисман боғланган финжон ва қаҳвани кўриш мумкин.

Қайси финжон биринчи бўлиб қаҳва билан тўлади?

Қаҳвали бошқотирма бир сутканинг ичида мингдан ошиқ репостга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар турли назарияларни ҳам бир-бири билан таққослашган. Назариялардан энг қадимгисига кўра, барча финжонлар бир вақтда тўлади.

Тўғри жавобни эса қуйидаги схемада кўришингиз мумкин. Бешинчи финжон нафақат қаҳвага биринчи бўлиб тўлади – у ичимлик «йўл оладиган» ягона идиш ҳам саналади.

Top