22:14 / 12.11.2017
4099

Ҳиндистонда қайиқ тўнтарилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Фото: hindustantimes.com

Ҳиндистон жануби-шарқидаги Андхра-Прадеш штатидаги Кришна дарёсида одамлар билан ҳаддан ортиқ юкланган қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 10 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб хабар бермоқда New Indian Express нашри.

Нашр манбаларининг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса Вижаявада аҳоли пункти яқинида юз берган. Табиий фожиаларга жавоб бериш миллий кучлари маълумотларига кўра, 20 кишига мўлжалланган қайиқда 40 га яқин киши бўлган.

Дастлабки тахминларга кўра, қайиқ сув ўрамасига тушиб, тўнтарилиб кетган. Воқеа жойида қутқарув операцияси ўтказилган. Сувдан 15 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлинган.

Top