15:00 / 13.11.2017
13424

«Босимни кучайтириш шарт» - Япония, АҚШ ва Австралия КХДР бўйича келишиб олди

Фото: Reuters

Япония бош вазири Синдзо Абэ, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Австралия ҳукумати раҳбари Малколм Тёрнбулл КХДРга босимни кучайтириш зарур, деб ҳисобламоқдалар. Бу ушбу давлат ўзининг ракета ҳамда ядро дастурини тўхтатмаётгани туфайли зарур. Япония Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, душанба куни уч давлат етакчилари Маниладаги учрашув якунлари бўйича тегишли келишувга эришишди.

Таъкидланишича, Абэ КХДР муаммоси ечимини “умумий фундаментал қадриятлар ва стратегик манфаатларга эга давлатлар олдида турган тўғридан-тўғри вазифа” деб атади. Томонлар Пхеньянга нисбатан чораларни кучайтириш мақсадида қалин ҳамкорлик қилишларини ҳам тасдиқлашди.

Шундан сўнг Япония бош вазири австралиялик ҳамкасби билан алоҳида учрашув ўтказиб, унинг давомида АҚШнинг иштирокисиз Транс-Тинч океани ҳамкорлигининг янги келишуви муҳокама этилган.

Top