00:29 / 13.11.2017
10963

Ироқ-Эрон чегарасида кучли зилзила юз берди

Фото: The Independent

12 ноябрда Ироқ-Эрон чегарасида 7,4 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди.

Зилзила маркази Эроннинг Сарпол-а-Захаб шаҳридан 32 км шимолда, Ироқдаги Сулаймония шаҳридан 100 км жанубда, Бағдоддан эса 204 км узоқликда жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. 

ТАСС ахборот агентлиги мухбирининг маълум қилишича, зилзила кучи Ал-Кувайтда ҳамда Абу-Дабида сезилган.

Айни вақтда қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Top