10:00 / 13.11.2017
13722

Россия Тожикистонга 40 та ҳарбий самолёт ва вертолётини жўнатди

Россия мамлакат марказий ҳарбий округининг тахминан 40 та самолёти ва вертолётини Тожикистонга, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тезкор жавоб қайтариш коллектив кучларининг террорчиликка қарши машқларига йўллади. Бу ҳақда РФ марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин хабар берди.

"Марказий ҳарбий округнинг тахминан 40 та самолёт ва вертолёти Россиядан Тожикистондаги учта тезкор аэродромга йўлланди, улар террорчиликка қарши қўшма машқларда иштирок этади. Шунингдек, машғулотларда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор жавоб қайтариш коллектив кучлари ҳам қатнашади", - дея айтиб ўтди у.

Рошчупкиннинг сўзларига кўра, олтита Су-24М бомбардимончиси Жанубий Уралдаги Шагол аэродромидан ҳавога кўтарилган бўлса, 6 та Су-25СМ ҳужумчи самолёти – Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасидан учган. Ми-8АМТШ "Терминатор" ҳамда Ми-24 вертолётлари Душанбега Новосибирскдаги Толмачёво авиабазасидан олиб келинди.

Top