00:38 / 14.11.2017
7695

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 445 нафарга етди

Эрон ва Ироқ чегарасида юз берган вайронкор зилзила қурбонлари сони 445 нафарга етди. Бу ҳақда расмий маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда Press TV телеканали хабар бермоқда.  

7 мингдан кўпроқ киши 12 ноябрь кечки вақт юз берган 7,2 магнитудали зилзиладан жароҳат олган. Қизил Яримой жамияти маълумотларига кўра, 70 мингга яқин одам бошпанасиз қолган.

Top