18:40 / 14.11.2017
20490

Фарғонанинг барча мафтункорлиги қисқа роликда жам бўлди

8та тилда маълумот тарқатувчи Uzbekistan Travel сайёҳлик портали Фарғона вилоятининг мафтункор жиҳатларини битта видео роликда жамлади. Эҳсон Усмонов режиссёрлигида тасвирга олинган лавҳа водий қадриятларидан - аския билан бошланади.

Унда Риштондаги кулолчилик маркази, Марғилон атлас ва адраслари, Қўқон маданияти ва тарихи қисқача кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, вилоятда кенг тарқалган ипакчилик, касаначилик ҳунармандларининг иши акс эттирилган. Ўз ўрнида Фарғонанинг унумдор ерларида пишиб етилган мевалар кўз-кўз қилинган.

Маълумот учун, айни кунларда Фарғона вилоятида 30 ноябрга қадар давом этадиган "Асал байрами" нишонланмоқда.

Top