23:37 / 14.11.2017
15648

Голларга бой ўртоқлик ўйинида Нигерия Аргентинани янчди

Фото: AFP

Россиянинг Краснодар шаҳрида Аргентина ва Нигерия терма жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярми аргентиналиклар устунлигида ўтди. Банега ва Агуэронинг голларидан сўнг, "альбиселесте" 2 тўп фарқ билан олдинга ўтиб олди.

Шундан сўнг, ўйин йўналиши умуман ўзгариб кетди. Биринчи бўлимдаёқ ҳисобни қисқартира олган Нигерия, иккинчи бўлимда рақибнинг хатоларидан унумли фойдаланиб, яна учта гол уришга муваффақ бўлди. Вазиятни ўнглаш учун қилинган Аргентинанинг барча ҳаракатлари самарасиз бўлди.

Ўртоқлик ўйини.
Аргентина – Нигерия 2:4 

14 ноябрь, «Краснодар» стадиони

Голлар: 1:0 – 27 Банега, 2:0 – 36 Агуэро, 2:1 – 44 Ихеаначо, 2:2 – 52 Ивоби, 2:3 – 54 Идову, 2:4 – 73 Ивоби. 
Аргентина – Маркесин, Маскерано, Пеццелья (Инсуа, 80), Отаменди, Ло Чельсо (Гомес, 58), Перес, Банега, Ди Мария (Ригони, 76), Павон (Перотти, 77), Агуэро (Бенедетто, 46), Дибала (Беллуски, 63).
Нигерия – Акпейи (Узохо, 46), Балогун (Омеруо, 61), Авазьем, Айна (Идову, 46), Трост-Эконг, Ндиди, Шеху (Эбейи, 46), Огу, Оби Микел, Ивоби, Ихеаначо (Муса, 70).
Огоҳлантириш: Ихеаначо (17).

Top