07:40 / 14.11.2017
12293

Исроилда кўп қаватли ер ости қабристони барпо этилди

Исроилнинг Ал-Қудс шаҳрида замонавий дунёдаги илк кўп қаватли қабристон барпо этилди.

Шаҳарда янги қабрлар етишмаслиги муаммосини шу йўл билан ҳал қилишга қарор қилинган. Ер ости қабристони 50 метр чуқурликда жойлашган. Унга лифтда тушилади.

Қабристон 14 қаватдан иборат бўлиб, у мавжуд қабристон остида қурилган. Таъкидланишича, янги қабристон 22 минг кишига мўлжалланган. Унинг қурилиши 50 млн долларга айланган.

Бош раввиннинг айтишича, қабристон қурилишида ҳеч қандай диний ва ахлоқий қоидабузарликлар аломати йўқ.

Top