10:50 / 14.11.2017
8358

Владимир Путин ўз вақтида «Зенит» мураббийини олиб қолиш учун 1,5  млн евро товон пулини тўлаб берган

«Зенит» ва Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Дик Адвокаат мамлакат президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида эслаб ўтди.

«Бир сафар Владимир Путин билан учрашганман. Одатда сиёсий етакчилар ўтирадиган жойда ўтириб, у билан суҳбатлашганман.

Путин – «Зенит»нинг ашаддий ишқибозларидан бири, у мен ҳақимда ҳамма нарсани биларди. Путин мен билан гаплашишни истаган экан. Мени Россия Суперкубоги (2008 йил) финали олдидан таклиф қилишди. Рад этиш умуман тўғри келмасди. Умуман ҳеч ким Путинга йўқ дея олмасди ҳам.

Ўшанда менда Австралия терма жамоасини бошқариш бўйича келишув бор эди, аммо у мени қўйиб юборишни истамаган ва керак бўлса, Австралия билан битимни бекор қилиш учун 1,5 миллион евро товон пули ҳам тўлаганди. Путин билан тезда тил топишгандик», – дея Адвокаатнинг сўзларини келтиради AD.

Top