12:25 / 15.11.2017
11179

Буффон дунё рекордига 10та ўйин қолганида тўхтатди

Фото: Getty Images

«Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон Италия терма жамоасини тарк этади ва тарихий рекордни янгиламайди.

«Скуадра Адзурра» сафида 175та ўйинда майдонга тушган Буффон дунё рекордига 10та ўйин қолганида ҳалқаро фаолиятини якунлади.

Бу кўрсаткич бўйича мисрлик Аҳмад Ҳасан пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 185та ўйин бор.

Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

185 - Аҳмад Ҳасан (Миср) 
178 - Муҳаммад Ал-Деайя (Саудия Арабистони)
177 - Клаудио Суарес (Мексика)
175 - Жанлуижи Буффон (Италия)
169 - Ҳусам Ҳасан (Миср) 

Top