11:10 / 15.11.2017
17058

ОАВ: президент Мугабе қамоққа олинган

Фото: Getty Images

Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат президенти Роберт Мугабени қамоққа олишгани ва «давлатдаги вазият бошқа даражага чиққани» ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, давлатнинг ZBC телекомпанияси «босиб олинганидан» сўнг ҳарбий формадаги икки зобит «ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олишганини рад этган» ҳамда Мугабе ва унинг оиласи «хавфсиз ҳамда ишончли жойда экани, уларнинг хавфсизлиги кафолатлангани» ҳақида қўшимча қилиб ўтган.

«Биз фақат унинг атрофидаги жиноятчиларни таъқиб қилмоқдамиз. Улар жиноятлар содир этиб, мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий азоб-уқубатлар келтириб чиқаришмоқда. Биз уларни жавобгарликка тортиш мақсадидамиз», - дея маълум қилган бош нотиқ, армия штаби бошлиғи, генерал-майор С.Б.Мойо деб айтилаётган шахс. 

Шунингдек, Мойонинг маълум қилишича, «исталган фитна ҳаракатига тегишли жавоб қайтарилади».

Зимбабведа сиёсий танглик. Мамлакатда ҳарбийлар исёни бошланди

Мавзу
Зимбабведа давлат тўнтариши
14 ноябрь куни Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат пойтахтига кирди. 15 ноябрь куни мамлакатга 37 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Роберт Мугабе ва оиласи қўлга олинди.
Барчаси
Top