14:20 / 16.11.2017
23772

Неймарнинг товон пули маълум қилинди

Фото: Goal.com

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг шартномасида белгиланган товон пули маълум бўлди.

El Chiringuito хабарига кўра, у 222 миллион еврога тенг. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар айнан шунча қийматга «Барселона»дан харид қилинган эди.

Маълумки, Франция клублари шартномада товон пулини камдан-кам ҳолларда белгилайди. Бироқ, товон пулининг шунча миқдорда бўлишини Неймарнинг ўзи талаб қилган.

Аввалроқ, футболчи ПСЖ клуби ва бош мураббийидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Top