10:47 / 16.11.2017
40448

Ўзбекистонда бензин учун солиқ 50 фоизга камайтирилди

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг истеъмоли учун солиқ 50 фоизга камайтирилди

Шунингдек, ҳужжатда кўрсатилишича, 2018 йил 1 январдан давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг ушбу қарор бандларига мос бўлмаган маҳсулот, хом-ашё ва материаллар, уларнинг миқдори ва тарқатилиши бўйича охирги нархларини тасдиқлаш ваколатлари бекор қилинди (рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар бунда истисно саналади).
 
Шунингдек, қарорда 2017 йил 15 ноябрдан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини истеъмол қилиш учун солиқнинг 50 фоизга камайтирилиши кўрсатилган.

 

 

Top