07:04 / 17.11.2017
10802

АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сони бўйича маълумот берди

Фото: Andrew Burton / Reuters

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сони айни вақтда тахминан 14 минг кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда 16 ноябрда АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси вакили генерал Кеннет Маккензи брифингда маълум қилди.

“Афғонистондаги ҳарбийларимиз сони тахминан 11 мингни ташкил қилганди. Биз яқинда у ерга қўшимча кучларни ташлашни якунладик, энди Афғонистон учун янги рақам тахминан 14 мингни ташкил қилмоқда. Балки бироз кўпроқ ёки камроқдир”, деб айтди Маккензи.   

Маккензи, шунингдек, Сурияда 503, Ироқда эса 5262 нафар америкалик ҳарбий борлигини тасдиқлади. Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш стратегиясига мувофиқ, Афғонистондаги мавжуд қўшинлар 3 минг ҳарбий билан тўлдирилиши керак эди.   

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий операцияни у ерда қўним топган, 2001 йил Нью-Йорк ва Вашингтондаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳини йўқ қилиш мақсадида 2001 йил октябрда бошлаган.

Top