10:42 / 17.11.2017
15719

«Худди ўқ каби» - Маск Tesla’нинг ҳайдовчисиз юк машинасини намойиш этди

Фото: Tesla

Tesla автопилотли биринчи электр юк машинасини тақдим этди. Ҳодиса трансляцияси компания расмий сайтида амалга оширилди.

«Оддий юк машиналар омбор дизайнига эга бўлган бир вақтда, Tesla машинаси ўқ каби лойиҳалаштирилган», - дея янги транспортни мақтаган компания асосчиси Илон Маск.

У техник хусусиятлар ҳақида гапирар экан, юк машинаси 804 километр масофани босиб ўтиши ҳақида хабар берди. Автомобиль бундай масофани тўла юкламали ҳолатда ва максимал тезликда босиб ўтади. Маскнинг сўзларига кўра, аксарият юк йўналишларининг узунлиги – 402 километр, шунинг учун машинада ортиқча қувватлантирмай туриб керакли жойга бориш ҳамда ортга қайтиш мумкин.

Фурада тўртта мустақил двигатель бор – ҳар бир орқа ғилдиракка биттадан. Tesla юк машинаси аккумулятори учун мегазарядка (megachargers) тақдим этади. Машина беш сонияда соатига 60 километр тезликка чиқиши мумкин.

Маскнинг иддао этишича, Tesla’да юкни олиб бориш 1,6 километр учун 1,26 долларга тушади. Ишлаб чиқариш 2019 йилда бошланади.

 

A post shared by Elon Musk (@elonmusk) on

 

Top