14:50 / 17.11.2017
10620

Ибраҳимович қайтмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович, Швеция терма жамоаси билан Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига келиши мумкин.

A Bola хабарига кўра, футболчи миллий терма жамоа сафига қайтиш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Айни пайтда, 36 ёшли Ибраҳимович оғир жароҳатидан тикланиш жараёнини якунлаяпти ва декабрь ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Златан Швеция терма жамоаси сафида 2001-2016 йиллар давомида тўп сурган ва 116 ўйинда 62та гол урган.

Top