16:20 / 17.11.2017
19524

Президент мактабгача таълим муассасасига борди

Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани 6-А маccивда барпо этилган 18-мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

300 ўринга мўлжалланган икки қаватли муассасада 3,7 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Бу ерда тарбиячи ва тарбияланувчилар учун барча шароит яратилган. Мусиқа, чет тиллари тўгараклари, спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар зарур қўлланмалар, кўргазмали қуроллар, замонавий спорт буюмлари билан жиҳозланган. Хоналарни ёритишда энергия тежамкор ускуналардан фойдаланилмоқда. 

Президент мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, асосий эътиборни болаларнинг таълим-тарбиясига, тарбиячиларнинг малакасини оширишга қаратиш кераклигини таъкидлади. 

Top