10:20 / 17.11.2017
42785

Шавкат Мирзиёев Сергели туманига бормоқда

Шавкат Мирзиёев бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлади.

Kun.uz манбасига кўра, айни вақтда туманда президент ташрифига тайёргарлик кўрилган, баъзи йўлларда автомобиллар ҳаракати чекланган.

Президент ташриф давомида тумандаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечиради, янги қурилаётган уй-жойлар ва бошқа объектлар билан танишади.

Шунингдек, президент тумандаги мактабгача таълим, тиббиёт, молия муассасалари, милиция таянч пункти, сув ҳавзасини бориб кўриши кутилмоқда.

Top