11:37 / 17.11.2017
34850

Сицилия мафиясининг энг сўнгги «босслар босси» вафот этди

Фото: Corriere della Serra

«Коза Ностра» мафия ташкилотининг охирги раҳбари, мафиянинг сўнгги «босслар босси» деб аталувчи Тото Риина 88 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Corriere della Serra.

Нашр маълумотларига кўра, «пакана» лақабли жиноятчи Парма шаҳридаги шифохонада икки марта ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидланишича, Италия адлия вазири Андреа Орландо Риинанинг энг яқин қариндошларига умрининг сўнгги соатларида у билан бирга бўлишга рухсат берган.

Риина 1993 йилда тахминан 40 кишининг қотиллиги ва юзлаб буюртма қотилликларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган. Уни 26 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишган.

Top