16:30 / 18.11.2017
32563

Видео: Роналду Каземиронинг жаҳлини чиқарди

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Каземиро жума куни бўлиб ўтган машғулотлар вақтида Криштиану Роналдунинг қайсидир гапидан норози бўлган ҳолатда, уни итариб юборган. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчилар иштирокида кейинчалик қандайдир можаро юзага келмаган.

Ўша вазиятда Роналду қўполроқ ҳазил қилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

 

Top