10:00 / 19.11.2017
16249

Порошенко хоним ногирон болалар пулини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда

Фото: Twitter

Украина биринчи хоними Марина Порошенко имконияти чекланган болаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган халқаро гуманитар ташкилотлар орқали пулларни ноқонуний ўтказишга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Luxembourg Herald нашри Украина адлия вазирлигидаги манбасига асосланган ҳолда ёзмоқда.

"Бу фаолият президентнинг рафиқаси Марина Порошенко томонидан қўллаб-қувватланади. У мазкур жамғармалар ҳисоб рақамларига маблағлар тушумини "назорат қилади" ва уларнинг сарфланишида фаол иштирок этади", — дейилади мақолада. 

Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Европа мамлакатлари имконияти чекланган украиналик болалар эҳтиёжлари учун сохта халқаро ташкилотлар орқали пул ўтказган. Хайрия ташкилотлари ҳисобидаги пуллар турли хил, хусусан оффшор фирмаларга маблағ ўтказилган, шундан сўнг хайрия ташкилотлари ёпилган. 

Люксембург нашри алоҳида равишда Жорж Сороснинг International Renaissance Foundation жамғармасини алоҳида ёдга олган. Биргина унинг ташкилоти орқали ўнлаб ва юзлаб миллион доллар маблағлар ўтказилган. 

Украина адлия вазирлигидаги манба Люксембург журналистларига Марина Порошенко иштирок этган "Кучли Украина" хайрия ташкилотига доир ҳисоботни ҳам тақдим этган. Ташкилотчилар фонд пулларини ўзлаштириб олганларидан сўнг, бу ташкилотни ёпишга қарор қилишган. 

Top