08:24 / 20.11.2017
30087

АҚШ қирғоқларидаги «рус арвоҳ кемаси» ОАВни ваҳимага солди

Британияда бир неча ОАВ Калифорния қирғоқларида 30-йилларда қурилган АҚШ танкерини хато туфайли «рус арвоҳ кемаси» деб қабул қилишди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Фото: FlickrVision

Аввалига «топилма» ҳақида Mirror газетаси хабар берган бўлса, кейинчалик The Sun ҳамда Daily Mail’да ҳам бу ҳақда тегишли мақолалар пайдо бўлди. Хабарга «арвоҳ-кемада минглаб заҳарланган одамхўр каламушлар» борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамроҳлик қилган.

Шу билан бирга, Британия ОАВ Science Channel каналининг ҳужжатли фильмига таянган. Унда кема қолдиқлари Америка танкерига тегишли экани ва Калифорния қирғоқларида ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бери қолаётгани борасида аниқлик киритилган.

Top