15:40 / 20.11.2017
13257

Мугабе қўйилган талабларга розилик берди

Фото: Reuters

Зимбабве президенти Роберт Мугабе ўзининг истеъфосига алоқадор талабларга розилик берди ҳамда тегишли ҳужжатни имзолади, деб хабар қилмоқда CNN телеканали музокараларда иштирок этаётган манбага таянган ҳолда.

Манбанинг хабар беришича, ҳарбийлар ҳам Мугабенинг талабларини қабул қилишган. Улар орасида ўзи ва рафиқаси Грейснинг дахлсизлиги ҳамда мол-мулкини сақлаб қолиш бор.

Таъкидланишича, президентнинг расмий импичменти учун ҳужжатни парламент спикерига юбориш лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мугабега талаб қўйилгани хабар берилганди.

Мавзу
Зимбабведа давлат тўнтариши
14 ноябрь куни Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат пойтахтига кирди. 15 ноябрь куни мамлакатга 37 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Роберт Мугабе ва оиласи қўлга олинди.
Барчаси
Top