19:50 / 21.11.2017
35394
Реклама

ОТМ кириш имтиҳонларига тайёрланишга янгича ёндашув

Фото: PREP.UZ

12 йиллик таълимдан 11 йиллик таълимга ўтиш ҳақидаги Қарор кўпчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олинган бўлса-да, аммо эндиликда юқори синф ўқувчиларидан 3 йиллик маълумотни 2 йилда ўзлаштириш кутилмоқда. Унинг устига, 2018 йилда 810 мингга етиши кутилаётган абитуриентлар сони, 2019 йилда 1 миллиондан ошишига шубҳа йўқ. Шу сабабли, абитуриентларимиздан янада кўпроқ меҳнат ва тиришқоқлик талаб этилади.

Рақобат ўта кучайган вақтда, вазиятга бошқача назар ташлаб, муаммони ноодатий услублар орқали ечиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Ана шундай ноодатий услублардан бири, ўқиш жараёнига ахборот технологияларини киритиш. Абитуриентларимиз учун онлайн дарслар орқали тайёрланиш ва улардан унумли фойдаланишни мисол қилишимиз мумкин.

Фото: PREP.UZ

Бундай технологиянинг ютуқларидан бири, ўқувчилар аввал ўтилган ёки энди ўтилиши кутилаётган мавзуларни олдиндан ўзлаштириб боришлари мумкин. Онлайн дарслар юқори тажрибали ўқитувчилар томонидан тайёрланади. Сабаби эса оддий. Дарслар минглаб, ҳатто миллионлаб тингловчилар учун тайёрланади. Ўқувчиларнинг барчасига бирдек тушунарли ва фойдали бўлиши учун бу иш ўқитувчидан юқори савиядаги билим ва методикани талаб қилади. Онлайн ўқишнинг яна бир катта ютуқларидан бири – онлайн курслар жуда арзон. Бундан ташқари, мавзуни тушуниш қийинчилик туғдирган вақтда, видеони исталган қисмидан такрор ва такрор кўриб тушуниб олиш мумкин. Исталган жойдан, исталган вақтда курсларни очиб кўриш ҳам мумкин. Бу эса дарсларни уйдан ўрганиб бориш имкониятини ҳам яратади.

Таълимга ихтисослашган энг обрўли нашриётлардан бири МcGraw-Hill тадқиқотлари шуни кўрсатадики, онлайн дарсларни кундалик ўқув жараёнига киритган 84 фоиз ўқувчи онлайн дарслар мавзуларни ўзлаштиришга катта ёрдам бергани таъкидлаган бўлса, 81 фоиз ўқувчи онлайн дарслар уларга ўқишдаги натижаларини янада яхшилашга хизмат қилганини айтиб ўтган.

Фото: PREP.UZ

Бизда ҳам шундай имкониятларнинг мавжудлиги – қувонарли ҳолат. PREP.UZ сайтида сиз кўплаб фанлардан онлайн дарсларни кўриб, кириш имтиҳонларига ёки ўқишдаги назоратларга тайёрланишингиз мумкин. Бу порталда юртимизнинг етакчи ўқитувчилари билан биргаликда тайёрланган видеодарслар TAS-IX тармоғида жойланган бўлиб, ҳар бир дарсдан сўнг, ўзингизни текшириш учун тестлар ҳам мавжуд.

PREP.UZ имтиҳонларга индивидуал тайёрланувчи ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар билан шуғулланувчи ўқувчилар ва ОТМга тайёрловчи ўқитувчилар учун ҳам бирдек фойдали. Индивидуал тайёрланувчилар учун ўқитувчи ўрнини эгалласа, репетиторлар билан тайёрланадиган ўқувчиларга кейинги дарсда нималар ўтилиши ҳақида олдиндан тушунчага эга бўлган ҳолда дарсларда қатнашиш имкониятини яратади. Ўқитувчилар ҳам бундай имкониятдан фойдада. Чунки, энди ўқувчилар маърузаларни интернет орқали ўрганишлари мумкин бўлиб, ўқитувчилар ўз дарсларида тестлар ечиш каби дарснинг амалий қисмига кўпроқ вақт ажратиш имкони яратилди.

Видео лавҳа сизга PREP.UZ сайти қандай ишлаши тўғрисида қисқа маълумот бериб ўтади:

Онлайн дарслар ўқишингизда қанчалик ёрдам бера олишига ўзингиз гувоҳи бўлинг! Бунда сизга PREP.UZ ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top