10:55 / 21.11.2017
23624

Самарқандда 3 нафар вояга етмаган бола қутқарилди

Фото: ФВВ

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи қисмига Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. томонидан қўшнисининг уйидан тутун ҳиди чиқаётгани, хонадон ичида 3 нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти хавф остида қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қабул қилинган хабар юзасидан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб келди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 3 нафар бола қутқарилди. Бу орқали юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди ва ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилди.

Top