18:39 / 22.11.2017
11831

Қозоғистонда авиацион бомбалар темир-терсакка топшириб юборилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Талдиқўрғон шаҳридаги темир-терсак қабул қилиш пункти полиция томондан қуршаб олинди. Гап шундаки, темир-терсакка топширилган металл чиқиндилар орасида авиацион бомбалар топилган. Бу ҳақда ички ишлар идоралари хабар берди.  

“Вилоятнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимларига келиб тушган маълумотга кўра, Талдиқўрғондаги рангли металлни қабул қилиш пунктларидан бири текширилди. У ерда темир-терсаклар орасида 46 та авиацион бомба аниқланган”, дейилган хабарда.

Воқеа жойига чақирилган сапёрлар топилган бомбалар учувчиларни ўқитишда қўлланишини айтишган.

“Яқин орада топилган бомбалар полигонга олиб чиқилиб, йўқ қилинади”, дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Top