08:09 / 22.11.2017
8185

Олимлар энг қисқа орбитага эга сайёрани аниқлашди

Фото: pixabay.com

NASA’да Кепплер коинот қурилмаси ёрдамида очилган янги сайёра ҳақида маълум қилинди. Қурилма ёш юлдуз ёнидаги экзосайёрани аниқлаган. 

Коинот жисмига EPIC 246393474 b номи берилди. Таъкидланишича, унинг массаси сайёрамизникидан 5 марта каттароқ ва ўз юлдузи атрофида бор-йўғи 7 соат ичида тўлиқ айланиб чиқади. Сайёра айланадиган юлдуз ўлчами Қуёшникидан 33 фоиз кичикроқ. Астрофизиклар сайёранинг ёшини тахминан 740 млн йилга баҳолашган.

Сайёра ортидан 2016 йилдан бери кузатув олиб борилган. Олимлар, шунингдек, янги сайёра Ернинг ўлчамидан 5 марта, радиуси эса 1,5 марта катталигидан келиб чиқиб, унинг зичлигини ҳисоблаб чиқишга муваффақ бўлишди.

Ҳисоб-китобларга кўра, сайёранинг зичлиги 8г/см3 ни ташкил қилган. Олимларнинг маълумотларига кўра, аниқланган сайёра фанга маълум бўлган сайёралар ичида энг қисқа орбитага эга. Кашф қилинган сайёранинг ўз юлдузига шунчалик яқин жойлашганига сабаб унинг атмосфераси йўқлиги ҳисобланади. 

Top