18:10 / 22.11.2017
15698

Samsung компаниясининг расмий сайтида номаълум Galaxy X пайдо бўлди

Фото: TechRadar

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси расмий сайтида шу вақтгача номаълум бўлган сирли Galaxy X ҳақида маълумот пайдо бўлди. Гаджет сертификатлаштириш жараёнидан ўтган, унга SM-G888N0 серия рақами тақдим этилган. Бу эса, унинг тез орада сотувга чиқишини англатади.
 
Ҳозирча, янги смартфон ҳақида унчалик ҳам кўп нарса маълум эмас. У эгилувчан OLED-дисплейли портатив қурилма бўлиши аниқ. Унинг томонлари нисбати 18:9 ни ташкил этади. Эҳтимол Galaxy X йиғилувчи смартфон тарзида ишлаб чиқилиши мумкин. Унда ZTE Axon M каби шарнирли механизм ёки эгилувчан дисплейли серияли маҳсулот бўлиши ҳам номаълум.

Янги Samsung смартфонининг техник хусусиятлари ҳам кўрсатилмаган. Аммо Кореянинг сертификатлаштириш NRRA бошқармасига кўра, у ҳозирда компания томонидан ишлаб чиқилаётган смартфонларнинг ҳеч бирига алоқадор эмас. 

Фото: Technotoday

Унинг тақдимоти қачон бўлиб ўтиши ҳам аниқ эмас. Galaxy X намойиши Galaxy S9 тақдимоти билан бир вақтда ўтказилиши ҳам мумкин.

Top