10:53 / 22.11.2017
10992

Тошкентда 25 минг долларни эгаллаб олган босқинчилар гуруҳи ушланди

2017 йилнинг 14 ноябрь куни соат тахминан 23:55ларда, номаълум шахслар, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган фуқаро А.А.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кирганлар. Шундан сўнг унга ҳужум қилиб, пичоқ қўллаш ва тан жароҳати етказиш билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва «Samsung» русумли уяли телефонини эгаллаб олганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди (босқинчилик, яъни жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни А.Ф., А.А., О.М., З.Б. ва Д.Н. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Top