15:30 / 24.11.2017
6355

Эрдўған: Анқара Дамашқ билан сиёсий алоқалар учун очиқ

Фото: Reuters

Туркия бугунги кунда Сурия ҳукумати билан алоқада эмас, бироқ сиёсий муносабатлар учун очиқлигича қолмоқда. Жума куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сочидаги саммитдан қайтиб, журналистлар олдида шундай баёнот билан чиқди. Habertürk телеканали шу ҳақида хабар берди. 

"Эртага нима бўлмасин, барчаси шарт-шароитларга боғлиқ, - деди у журналистларнинг Анқара ва Дамашқ ўртасида алоқа ўрнатиш имкони ҳақидаги саволларига жавоб берар экан. - Сиёсатнинг эшиклари охиригача очиқ қолади".

Турк президентининг таъкидлашича, ҳозирча Дамашқ билан қандайдир бир алоқалар ўрнатиш кўзда тутилмаган.

22 ноябрь куни Россия, Эрон ва Туркия президентлари Сочида учрашиб, Суриядаги терроризмга қарши биргаликдаги кураш масалалари бўйича музокаралар ўтказишди. Кейинги қадам Сочида Сурия масаласи бўйича Миллий Конгресснинг ўтказилиши бўлиши керак. Унинг санаси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Top