08:28 / 25.11.2017
20393

Amazon раҳбари бойлиги 100 миллиард долларга етган илк одам бўлди

Фото: AP

Amazon онлайн-ритейлери асосчиси ва раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги катта миқдорда чегирмалар тақдим қилинувчи “қора жума”дан кейин 100 млрд. долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Безос компаниясининг акциялари нархи катта кўламли савдолардан илҳомланган сармоячилар эвазига 2 фоизга ошди. Бу куни онлайн-дўконда савдолар ҳажми ўтган йилгига нисбатан 18,4 фоиз ошиқроқ бўлган.

Аввалроқ Безос бойлиги 93,1 млрд. долларга баҳоланаётганди. Шу тариқа, Безос бойлиги 100 млрд. долларга етган дунёдаги илк одам бўлди. 

Amazon дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлердан бири ҳисобланади. Компания АҚШдан ташқари, Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа давлатларида фаолият юритади. Amazon.com онлайн-дўкони 1995 йил июлда ишга туширилган.

Top