17:18 / 25.11.2017
11199

ФВВ ходимлари эшиги ёпилиб қолган уй ичидан 3 ойлик болани қутқаришди

Фото: ФВВ

2017 йилнинг 23 ноябрь куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Р. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

У уйнинг эшиги ёпилиб қолганлиги, уй ичида эса уч ойлик фарзанди қолиб кетганлиги сабабли ёрдам сўраган.

Қутқарувчилар тезкорлик билан етиб келиб, уйнинг эшигини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очиб, уй ичида қолиб кетган болани ота-онасига соғ-саломат топширдилар.

Top