20:45 / 26.11.2017
5455

Ирландиялик миллиардер довуллардан азият чеккан давлатларга ёрдам бермоқда

Фото: Antonio Bolfo / Getty Images

Ирландиялик миллиардер Деннис О’Брайен фожиалар ва алғов-далғовлик билан яхши таниш. У Digicel телекоммуникация компанияси директорлар кенгаши раиси ва асосчиси сифатида зилзилалардан (Гаити), исёнлар (Тонго) ва тўнтарувлардан (Фижи) жабр кўрган ҳудудларда бизнес юритишни бошлаган. Шу сабабли сентябрда “Ирма” ва “Мария” довуллари Кариб денгизи давлатларидан биноларни вайрон қилиб, уяли алоқа минораларини гугурт чўпи каби синдириб, О’Брайен компанияси фаолият юритадиган бозорнинг деярли ярмидан ўтганда у жангга ташланди. О’Брайен компаниясига Ямайкада 2001 йилда асос солган.      

О’Брайен табиий фожиалар қанчалик вайронкор бўлиши ҳақида 2010 йил Гаитида юз берган зилзила вақтида аниқ тасаввурга эга бўлган. У бой давлатлар иқлимни вайрон қилади, бунинг оқибатида эса ночорлар азият чекади, – деб ҳисоблаб, эҳтиёжмандларга ёрдам беришга қарор қилган.

 “Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Биз гўёки бир вақтда ҳам ноҳукумат ташкилоти, ҳам тижорат компанияси каби эдик”, – деб айтмоқда О’Брайен. 

Digicel фаолият юритадиган 24 та давлатдан 10 тасида довуллар сабабли у ёки бу даражада уяли алоқа минораларига шикаст етган. Энг катта зиёнлар кўрилган давлатлар орасида Ангилья, Британ Виргиния ороллари, Теркс ва Кайкос ҳамда Доминика бўлган. Довуллар тугаши билан Digicel бу ҳудудларга 140 нафар ходимини нафақат уяли алоқа тармоғини тиклашга жўнатган, балки жабр кўрганларга гуманитар ёрдам бера бошлаган.

Top