08:51 / 26.11.2017
5540

Рожер Федерер фахрий доктор унвонини олди

Фото: Getty Images

Швейцариялик машҳур теннисчи Рожер Федерер Базель университетининг фахрий доктор унвонини олди.

Энди “Маэстро” теннисчининг ягона тахаллуси эмас.

Университетнинг тиббиёт факультети Федерерга ушбу унвонни унинг Базель ва мамлакат нуфузига қўшган ҳиссаси ва хайрия ишлари учун топширди.

“Мен бу мукофотни олганимдан “Катта дубулға” мусобақаларини ютгандек хурсандман”, деб айтди Федерер.

36 ёшли спортчининг хайрия жамғармаси Африкада таълимни ривожлантириш билан шуғулланади. Федерер жамғармасининг 14 йиллик фаолияти давомида 850 мингдан кўпроқ бола бепул таълим олиш имконига эга бўлган.

Аввалроқ Федерер GQ журнали талқинига кўра, сайёрамизнинг энг нуфузли эркаклари ўттизталигидан жой олганди. “Маэстро” мавсум давомида 7 та мусобақа, жумладан “Катта дубулға”га кирувчи Australian Open ва Уимблдонда ғолиб бўлди. Бу ғалабалар эвазига швейцариялик спортчи 2017 йилги мавсумни ATP рейтингида 2-ўрин билан якунлади.

Top