13:30 / 27.11.2017
13443

150 млн. сўм ва 15 минг долларни босқинчилик билан эгаллаб олган 4 йигит ушланди 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 22 ноябрь куни номаълум шахслар, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро О.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кирганлар. Шундан сўнг, О. ва К.га жисмоний зўрлик ишлатиб, уларга тегишли 150.000.000 сўм ва 15.000 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) аломатлари билан билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири жараёнида, ушбу жиноят С.Т., Н.А., С.Ж. ва Б.У. томонидан содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланганлар. 

С.Т., Н.А., С.Ж. ва Б.У.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси танлаш масаласи кўрилмоқда. 

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Top