10:50 / 28.11.2017
22081

Германиянинг 72 тонна олмосдан иборат Нёрдлинген шаҳарчаси қандай пайдо бўлган?

Фото: Getty Images

Германия жанубида унча катта бўлмаган Нёрдлинген шаҳарчаси бор. Ундаги кўплаб бинолар таркибида олмос зарралари бор. Бу қимматбаҳо тош зарралари метеоритнинг кучли зарбасидан сўнг пайдо бўлган. Гарчи маҳаллий аҳоли Нёрдлингенга асос солиниши тарихига кўникиб қолган бўлсалар-да, шаҳарча меҳмонлари ва олимлар учун бу каби шаҳарнинг пайдо бўлиш тарихи жуда ҳам қизиқ ва ўзига хосдир. 

Тахминан 15 млн йиллар аввал Нёрдлинген ҳудудига метеорит қулаган. Унинг диаметр 1 км.ни ташкил этган. Вазни эса, маҳаллий геолог Гизел Пёгеснинг айтишича, 3 млрд тоннага етган. У Ерга урилган вақтда Ҳиросимага ташланган атом бомбасидан 250 таси ташланган энергия ишлаб чиқилган. Юқори ҳарорат ва кучли босим натижасида тоғ тупроғидаги углерод олмос зарраларига айланган. 

Метеорит келиб урилган жойда 25 километрлик кратер пайдо бўлган. Айнан шу ерда 9-асрда Нёрдлингенга асос солинган. Ҳимоя деворлари, бино ва иншоотлар қуриш учун қурилиш материаллари маҳаллий тоғ тупроғидан олинган. Импакт брекчия деб номланувчи тупроқ тури метеоритлар қулаганида пайдо бўлади. Албатта, кўплаб майда олмослардан иборат тошлардан бинолар қураётганларини ўша вақтдаги ишчилар хаёлларига ҳам келтиришмаган. Чунки бу зарраларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. 

Нёрдлинген чегараларидаги тоғ тупроғи метеорит зарбасидан кейин шаклланган. Фото: Getty Images

Нёрдлинген ўрта асрларда барпо этилганига қарамай, унинг ландшафтининг келиб чиқиш сабаблари 20-аср ўрталаригача номаълум эди. Шаҳар аҳолиси аҳоли пункти вулқон кратерида пайдо бўлган деб ҳисобларди. Бу назарияни мактабларда ва университетларда ҳам таълим беришган. 1960 йилларнинг ўрталарида америкалик икки геолог тадқиқот ўтказиб, Нёрдлингеннинг асосий қисми метеоритдан кейин ҳосил бўлган кратерда жойлашганини аниқлади. Шундан сўнг, маҳаллий ҳукумат дарсликларни қайта нашр қилишга мажбур бўлди.
 
Олимлар 10 йил ўтгач, шаҳар биноларининг қадимги иншоотлари умумий ҳисобда 72 тонна олмосга эгалигини айтишди. Бироқ шаҳарнинг 20 минг кишилик аҳолиси олмос биноларга бефарқлик билан ёндашди. Айтиш мумкинки, бу маҳаллий аҳоли учун қандайдир хафахонлик учун асос бўлди. 1970 йилларда шаҳарга NASA олимлари ва фазогирлари келишди. Улар «Аполлон-14» дастури доирасида Ойга қўнишга тайёргарлик кўриш мақсадида кратер ҳамда шу ердаги тупроқни ўрганишди. 

Фото Андреаса Прафека

Бир неча йил ўтгач, Нёрдлингенга яна америкаликлар ташриф буюрди. Бу сафар «Аполлон-17» экспедицияси аъзолари келишди. Фазони ўрганишга ҳисса қўшгани учун NASA маҳаллий музейга Ойдан келтирилган тупроқ намунасини топширишди. 

Сайёҳлар ва шаҳарнинг бошқа меҳмонлари Нёрдлингеннинг қадимги бинолари Қуёш нурида жилоланишидан завқланишади. Бу бинолар ҳатто тунги вақтда ҳам ажралиб туради. Мутахассисларнинг қайд этишларича, «олмос»ли тоғ тупроғига Берлин ва Мюнхендаги айрим биноларда ҳам дуч келиш мумкин. Бироқ Нёрдлингендаги каби таркибида жуда кўплаб олмос бўлган тупроқ бошқа ҳеч қаерда учрамайди. 

Top