18:01 / 28.11.2017
12960

Хитойда юқори лавозимли ҳарбий қўмондон ўз жонига қасд қилди

Фото: South China Morning Post

Хитой Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси ва ХХР армияси бош сиёсий бошқармаси собиқ раҳбари генерал-полковник Чжан Ян ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post газетаси.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг августида юқори лавозимли генерал-полковникка нисбатан коррупция ҳаракатлари бўйича текширув бошланган. Унинг аниқлашича, Чжан Ян Марказий ҳарбий кенгаш раисининг икки собиқ ўринбосари – Го Босюн ва Сюй Цайхоунинг коррупция схемаларига алоқадор бўлган. Улар пуллар эвазига зобитларни лавозимларга илгари суришда айбланган. Биринчиси умрбод озодликдан маҳрум этилган бўлса, иккинчиси тергов жараёни вақтида ҳаётдан кўз юмди.

Чжан Ян эса 23 ноябрь куни ўз уйида жонига қасд қилган. У 66 ёшда бўлгани айтилмоқда.

Top