22:53 / 29.11.2017
11817

Android’да ишловчи мобил қурилмалар эгаларига янги вирус хавф солмоқда

Фото: © CC0

Антивирус дастурлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ESET компанияси мутахассислари Android’да ишловчи мобил қурилмалар эгаларига банк троян вируси BankBot хавф солаётганидан огоҳлантиришди.

Бу вирус излари пасьянс ўйинларида, телефон хотирасини тозаловчи дастурлар ва смартфонни фонарчага айлантирувчи Sea FlashLight, Tornado FlashLight ва Lamp For DarkNess дастурларида аниқланган.

Дастур юклангандан кейин смартфондаги мавжуд дастурларни таҳлил қилиб, банк дастурлари аниқланганда, администратор ҳуқуқлари берилишини сўрайди. Сўнгра вирус яширин режимда янгиланма кўриниши остида троян вирусини хотирага юклайди.

Банк дастури очилганда BankBot шахсий кабинетнинг логин ва пароли киритилишини талаб қилувчи сохта дарча чиқаради. Фойдаланувчи маълумотларни киритиши биланоқ хакерлар унинг банк ҳисоб рақамига кириш имкониятини қўлга киритишади.

Top