21:09 / 29.11.2017
14405

Фоторепортаж: Тошкентда Халқаро ресторан ва кафе кўргазмасига старт берилди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 29 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да «EXPO Restaurants & Cafes» 2-Халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ресторан бизнеси вакиллари ва профессионал ускуналар ҳамда турли хизматлар соҳасидаги мутахассислар жам бўлишган. Kun.uz мухбирининг мазкур кўргазмани дастлабки кунидан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилинг. 

Меҳмонлар кўргазмада юртимиздаги  ресторанлар, кафе, барлар, тамаддихоналар ва бошқа овқатланиш жойлари; профессионал ресторан ускунаси импортчилари; лойиҳачилар, қурилиш компаниялари ва дизайнерлар; ёритиш асбоблари ва концерт-техник ускуналар етказиб  берувчи компанияларнинг сара маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлишади.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Кўргазма 2017 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.

Top