20:48 / 29.11.2017
7116

Россия Федерация кенгаши делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Фото: Getty Images

Россия Федерал йиғини Федерация кенгаши раиси Ильяс Умаханов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Россия делегацияси 30 ноябрда Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Россия парламенти вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ва музокаралар ўтказадилар, “Ўзбекистон ва Россия: стратегик шерикликнинг 25 йили” деб номланган тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этадилар. 

30 ноябрда Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерация кенгашининг ҳамкорлик бўйича комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади.

Россия парламенти вакиллари билан бирга Россия ишбилармон доиралари вакиллари келадиган ташриф дастуридан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари” мавзусида “давра суҳбати” ўтказиш ўрин олган.

 

Top