08:30 / 30.11.2017
8186

2018 йилда шахмат бўйича жаҳон чемпиони қайси шаҳарда аниқланиши маълум

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) вице-президенти Георгиос Макропулоснинг маълум қилишича, 2018 йилда жаҳон чемпиони унвони учун учрашув Лондонда бўлиб ўтади.

«Лондон спорт, маданиятга доир муҳим ҳодисаларни ташкиллаштириш бўйича ўз тарихига эга, буларнинг бари эса шахматга хосдир», - дея Макропулоснинг сўзларини келтиради ТАСС.

Жаҳоннинг амалдаги чемпиони 26 ёшли норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен ҳисобланади, у 2013 йилдан бери шахмат тожини ўз қўлида сақлаб турибди. Норвегияликнинг рақибига эса Берлинда 10-28 март кунлари бўлиб ўтадиган даъвогарлик мусобақаси ғолиби айланади, унда саккиз нафар шахматчи иштирок этади.

Шахмат тожи учун учрашув эса 2018 йилнинг 9-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Top