14:30 / 30.11.2017
15042

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Айбек Алтинбекович Тажетдинов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги маълум қилди.

Тажетдинов шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида фаолият кўрсатиб келган. 

Ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ахборот-таҳлил бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

Top