09:40 / 30.11.2017
10402

Петербургда «Зенит» футболчиси дўппосланди

Россиянинг «Зенит» футбол клуби ҳимоячиси Денис Терентьев Санкт-Петербургдаги ўз уйи олдида икки номаълум шахс томонидан калтакланди, деб хабар бермоқда «Фонтанка.ру».

Фото: Денис Терентьев

Нашр маълумотларига кўра, ҳодисага автотураргоҳдаги жой сабаб бўлган, футболчи уни бошқа бир ҳайдовчи билан бўлиша олмагани айтилмоқда.

Терентьевнинг таъкидлашича, у билан «ҳаммаси жойида».

Унинг сўзларига кўра, айни дамда тергов жараёни кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида ОАВ «Зенит»нинг ашаддий ишқибозлари жамоа собиқ ҳужумчиси Александр Пановни дўппослашгани ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, бунга «Спартак» клуби атрибутикасининг тақиб юрилиши сабаб бўлган. Панов эса ушбу маълумотни рад этди.

Top