11:38 / 02.12.2017
36619

Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди 

Фото: Lex.uz

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонунига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида”ги 1994 йил 18 мартдаги ПФ-795-сон Фармонининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув ва суриштирув” деган сўзлар билан алмаштирилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонининг 3-банди учинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув” деган сўзлар билан алмаштирилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисида низомида:

а) 8-бандининг 8.5. кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“8.5. Терговга қадар текширув ва суриштирув олиб бориш соҳасида жиноий ишлар қўзғатиш, молия-иқтисодиёт, солиқ соҳасида жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини содир этиш ҳоллари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш;

Департаментнинг ҳудудий бўлинмаларида терговга қадар текширув ва суриштирув олиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш”.

б) 12-банддаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув” деган сўзлар билан алмаштирилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорининг 1-банди еттинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув” деган сўзлар билан алмаштирилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи” деган сўзлар билан алмаштирилди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 39-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“ишни тергов, суриштирув ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларига топшириш”.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низомда:

а) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув” деган сўзлар билан алмаштирилди;

б) 7-банди “г" кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув" деган сўзлар билан алмаштирилди.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:

а) 6-банди “а” кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги “суриштирув” деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув” деган сўзлар билан алмаштирилди;

б) 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги “суриштирув" деган сўз “терговга қадар текширув, суриштирув" деган сўзлар билан алмаштирилди.

Top