12:33 / 04.12.2017
34509

Қозоғистонда қимматбаҳо хорижий машиналарни сотиб олган амалдорлар жазоланди

Фото: Getty Images

Қозоғистонда давлат органларининг қимматбаҳо хорижий автомобиллар харид қилган мансабдор шахсларига нисбатан чоралар кўрилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Боқижон Сагинтаев “Ак жол” партияси аъзоларининг депутатлик сўровига жавоб қайтариб маълум қилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Бош вазирнинг таъкидлашича, депутатларнинг 2017 йил 18 майдаги 138-сон сўрови доирасида барча марказий ва маҳаллий ижро органлари ҳамда уларга қарашли ташкилотларга огоҳлантириш берилди ва транспорт воситаларини харид қилишда ҳужжатлардаги талабни назарда тутиш, маҳаллий автосаноат томонидан ишлаб чиқарилувчи моделлар хусусиятларига мос келишини кузатиб бориш, ҳамда ушбу масалани назорат қилиш вазифаси топширилди.

"Шу билан бирга, ушбу топшириқни бажармаслик ҳолатлари бор, шу сабабдан қимматбаҳо хорижий автомобилларни сотиб олишга йўл қўйган баъзи масъулиятли мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган чоралар Молия вазирлигига қўшимча тарзда тақдим этилади", - дея хабар берди Сагинтаев.

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига 2017 йилнинг 31 январь куни йўллаган мурожаатида ҳукуматга марказлашган хизмат принципи бўйича давлат харидларининг ягона тизимини жорий этиш топшириғи берилди. Ушбу топшириқни амалга ошириш учун давлат харидлари ва давлат сектори субъектлари харидлари масалалари бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, у марказлашган хизмат принципи бўйича давлат харидларининг ягона тизимини жорий этишни назарда тутади.

Top