Паркентда 15 млн сўм пул ва 9 млн сўмлик заргарлик буюмлари ўмарилди
Паркент туман ИИБга 1970 йилда туғилган Адҳам Бойқўзиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 05.00 дан 08.30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уй эшигига калит танлаш йўли билан кириб, уйи ичида бўлган 15.000.000 сўм пуллари ва 9.000.000 сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Паркент туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Хушнуд Тожиев ва Эрали Ёрбековлар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
09:48 / 21.08.2024
Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади
21:49 / 16.08.2024